1. Skip to Menu
  2. Skip to Content
  3. Skip to Footer

Моҳипайкар Кўсем Султон Усмоний Султон Аҳмаднинг рафиқаси

Ҳуррам Ҳасаки Султон Сулаймон Қонунийнинг аёли

Бўлмағур улфатчиликлардан, дискотекалар ва клублардан воз кечдим

Ислом барча инсоний эҳтиёжларга тўла жавоб берадиган диндир. Исломдан олдин жуда кўп кўнгилхушлик қилардим, дам олардим, клубма-клуб юрардим... Мен Ислом ҳақида анча олдин, асосан телевизор орқали эшитгандим.

Менинг мусулмон дўстларим кўп ва улар Ислом ҳақида гапириб беришди. Кейин бир татар миллатига мансуб дугонам динни жиддий ўргана бошлади, намоз ўқий бошлади ва ҳижоб кийди... Мен уни ҳар куни кўргани борардим ва у менга ислом ҳақида гапириб берарди. У билан бир неча бор масжидга бордим, ўтириб томоша қилдим: бу дунё - ғийбат, алдов, зўравонлик, хиёнат ва ёлғонларсиз дунё нақадар гўзал эканини, бу дин нақадар ажойиб эканини кўрганимда, ҳақиқатни англаб етдим.
Муборак жума кунларининг бирида мен у билан бирга исломни қабул қиламан деган ниятда бордим. Мен ҳатто ҳамма билан бирга ибодат қилиш бахтига муяссар бўлдим! Намоздан кейин имомнинг олдига тушдик ва мен исломни қабул қилдим! Алҳамдуллилаҳ!
Ота-онам ҳайратда эдилар, лекин кейин улар буни қабул қилдилар. Дўстларим ҳам шокка тушишди, баъзилари менга қараб, ҳайрон бўлишарди: баъзилар «ҳамма нарсадан воз кечиб», бутунлай ақлини йўқотган, деб ўйларди. Ҳа, воз кечдим! Лекин мен... Ғарб турмуш тарзи бизга қабул қилдираётган бўлмағур улфатчиликлардан, дискотекалар ва клублардан, ғарбона турмуш тарзидан воз кечдим.
Мен ҳижоб кийишни бошлаганимда жамиятда, ўқиш жойида баъзи қийинчиликларга дуч келдим, лекин Аллоҳ менга ёрдам берди.
Кўпчилик исломни қаттиққўл ва оғир дин деб, мусулмонларни эса... қандайдир «террорчилар» сифатида тасаввур қилади. Аслида эса ислом барча инсоний эҳтиёжларга тўла жавоб берадиган диндир.
Террорчилар эса мусулмон эмас, чунки ислом террорни тақиқлайди ва унинг исломга алоқаси йўқ.
Бошқа диндаги одамларга эса, менимча, ёмон муомала қилмасликлари керак, ахир ислом уларга яхши муомала қилишга чақиради: Иншааллоҳ, улар ҳам бир кун ҳақиқатга келишлари мумкин.
Ислом энг тўғри ва пок диндир!
Ака-укалар ва опа-сингиллар, Қуръон ва Суннатга амал қилинг - ҳамма нарса яхши бўлади! Иншааллаҳ!

Малика
Абу Муслим таржимаси

Ҳозир сайтимизда 840 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ