Сайт бўлимлари
Яшил кўйлак
- Подробности
- Бўлим: Мақолалар
- Чиққан санаси: 14 Январь 2014
- (Нашр қилинган санаси)
Уни йўлда учратганимда, азон чақиралаётган эди.
- Юр, сени масжидга олиб борайин. Биласан, бугун жума, - дедим.
- Сен ҳам биласанки, мен масжидга бормайман,- деди.
- Масжидга бормаслигингни биламан, аммо сабаби нимайкин, деб кўп ўйлайман.
- Ўзим ҳам тушунмайман, нимагадир ҳеч тортмайди-да, -деди. - Балки муҳитнинг таъсири бордир. Ҳам шимимнинг дазмоли бузилиб, тиззаларимнинг ўрни чиқиб қолади, деб қўрқаман...
Беихтиёр кулиб юбордим.
- Ҳазиллашяпсанми?! Шу ҳам баҳона бўлди-ю...
- Жиддий гапиряпман, - деди у. - Кийимга, айниқса, яшил кийимга ўчлигимни биласан-ку.
Ҳақиқатан, дўстим ажойиб эди. Бир-биридан гўзал кийимларини албатта яшилдан ёхуд яшилнинг бошқа бир тусидан танлар ва ҳар доим дазмолли ҳолда юрар эди.
- Хўп, майли... Ҳаётингда ҳеч масжидга бормаганмисан?
- Болалигимда, бобом билан бирга бир неча бор борганман, - дея жавоб қилди у.
— Ҳар қалай, у пайтлар тиззаларим ейилишидан ҳам кўрқмаган бўлсам керак. Лекин энди масжидга боришимга кўзим етмайди.
Унинг мулоҳазалари мени ниҳоятда ҳайратда қолдирди ва бу ҳакда гап очганимга пушаймон бўлдим. Ниҳоят, қўл сиқишиб хайрлашдик.
Бу суҳбатимиздан икки ойлар ўтган эди. Унинг масжидда эканини айтишди. Дарҳол етиб бордим. Айвондаги намоз сафларининг энг олдидан топдим. Устида яна яшилликлар... Секингина ёнига яқинлашдим ва паст овозда:
- Ҳа, биродар, масжидга келмоқчи эмасдинг? - дедим. Лом-мим демади. Чунки... мусалло тоши устида, яшил ёпинчикли бир тобут ичида ётарди у.
Жунайд Суовий
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 833 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар