Сайт бўлимлари
- Никоҳ эълони ва унда кўнгилху
- Никоҳ тўйини қилиш кимнинг зи
- Эр-хотин орасидаги муштарак ҳ
Muslima.Uz
Қалб кўзининг кўрлиги
- Подробности
- Бўлим: Иллат
Бугунга келиб айрим одамлар, айниқса аёллар фолбинпарастлик ( бу ибора ўзбек тили луғатида учрамайдиган янги сўз бўлса керак) балосига мубтало бўлганлар. Гўёки шайтон уларнинг кўзига чўп тиқиб олгану, фолбиннинг аслида қандай одамлиги, қилмишлари гуноҳи кабира эканини кўрмайдилар. Баъзилари фолбин айтган гапларнинг ичидан бир-иккита ҳаётларига тўғри келадиган, ростга ўхшаб кўринган жумлаларни топиб олишса-ку, Худо урди деяверинг, тилла топган гадойдек севиниб фолчининг ёлғонларидан хотиржамлик туйиб юраверишади.
Қадр топмаётган қариялар
- Подробности
- Бўлим: Мақолалар
Бугун хотира ва қадрлаш куни. Букунда ўтганлар хотираси, уларнинг жасорати, эзгу ишлари ва хайрли амаллари ёдга олинади. Биз билан ҳамнафас яшаётган пиру бадавлат кексалар, жамият равнақи, эл-юрт ривожи йўлида хизмат қилган фахрийлар, эҳтиёжманд, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга иззат-икром кўрсатилади ва моддий-маънавий қўллаб-қувватланади. Халқимиз дунёқарашига тобора сингиб бораётган бу боқий қадрият қалбларга ёруғлик индириш билан бирга ўзаро меҳр-оқибат, инсонийлик ришталарини мустаҳкамлашда ҳам муҳим аҳамият касб этади.
Мен Лайломан, Мажнуни йўқ....
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
“Сизга янги хат бор”. Монитордаги ёзувни ўқиб унча эътибор бермадим. Узоқ-яқиндаги таниш-билишлар орқали онда-сонда хат ёзишиб, ҳол-аҳвол сўраб турамиз. Одатдаги салом-алик ва ҳол сўрашлар кетма-кетлиги, бўлса керак, деган фикрда, қўлимдаги юмушларни бажаравердим. Бироз холироқ бўлганимдан кейин ўқийман, деган хаёл, ғайритабиий қизиқиш асносида сўнди-да, дарҳол ишимни ташлаб, сичқончани ушладим. Саноқли сониялар ўтиб мактуб “очилди” ва монитордаги ёзувларни кўриб, қотиб қолди...
“Кўзларингга чўкиб кетсайдим...”
- Подробности
- Бўлим: Ҳикоялар
Ўшанда тўртинчи курсда ўқирдим. Бухородан, Тошкентга ўқишимга қайтаётгандим. Автобусда тўсатдан бир қизнинг тоби қочиб қолди. Олдинги ўриндиқда ўтирганим учунми қизнинг қачон, қайси бекатдан автобусга чиққанини кўрмагандим. Балки эътибор бермагандирман, хуллас, қиз бир амаллаб ҳайдовчининг олдига келиб, ундан автобусни тўхтатишини, негадирмазаси бўлмаётганини айтди. Автобус тўхтаган заҳоти қиз ташқарига отилиб йўл четида қайт қила бошлади. Жиззах шаҳрига боргунимизга қадар қиз беш-олти марта автобусни тўхтатиб, пастга тушди. Охири ранги кўкариб, букчайиб олган эди, унга раҳмим келди. Назаримда, Тошкентга етиб боргунимизча унга бирор гап бўлиши мумкиндай эди. Шартта автобусдан тушдиму, такси тутиб қизни яқин орадаги шифохонага олиб бордим.
“Менга сиз кераксиз, дадаси”
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
Бахтиёр акам билан, саккизинчи март байрами арафасида уришиб қолдик. Бир оғиз гапим шунчалик кўнгилларига оғир ботади деб ўйламабман-а! Севган одам ҳам шунақа қиладими?.. Мен ўша лаънати гапни шунчаки, жаҳл устида айтгандим. Худди феълимни билмагандай, аразлаб олганларини-чи? Юрагим нақ ёрилай деяпти. Бугун бир ҳафта бўляпти, уйга келмаяптилар. Телефонда Самиғжондан ҳол-аҳвол сўраб қўяптилар экан, кеча мактабига ҳам борибдилар. Лекин уйга келмаяптилар. Энди нима қиламан? Наҳотки, қанчадан-қанча машаққату тўсиқларни енганида киприги эгилмаган севгимиз, арзимаган майда дилхираликни деб барбод бўлса? Йўқ, бунга йўл қўймайман! Ахир, бу бахтли кунларга етишгунимча озмунча кўз ёш тўкдимми?
«Кексалик фароғатига эришмадим...»
- Подробности
- Бўлим: Парда ортида
- Алло, ассалому алайкум. Таҳририятга қўнғироқ қилмоқчи эдим...- Гўшакни кўтариб, қўнғироққа жавоб берар эканман, аёл кишининг ниҳоятда маҳзун, хаста товуши эшитилди.
- Ваалайкум ассалом. Таҳририятга қўнғироқ қилиб тушдингиз. Сизни эшитишга тайёрмиз.
- Ҳозир жуда қийин аҳволда қолдим, қизим. Нима қилишга бошим қотиб, сизларга қўнғироқ қиляпман...
- Тинчликми? Бемалол, ўзингизни ўйлантираётган муаммоларни биз билан ўртоқлашишингиз мумкин.
Кўп манзур бўлган мақолалар
- Оилали фоҳишалар
- Эр-хотин ўртасида муҳаббатни кучайтириш учун 10 та восита
- Хар дарднинг шифоси бор
- Жинсий қарамлик (шаҳватпарастлик)
- Зинонинг “замонавий” тури
- Эр ўз аёлидан зерикканлигининг аломатлари
- Рамазонда хотини билан қўшилишлик
- «Мен ичмайман» дейсизми?
- «Сен буюк ялқов бўлиб етишасан!»
- Mаданий ҳордиқдаги маданиятсизлик
Ҳозир сайтимизда 105 та меҳмон бор, сайт аъзолари эса йўқ
Оила, никоҳ, талоқ (фатволар)
- Ота-онамни бориб кўришдан тўсишга эримнинг ҳаққи борми?
- Аёл кишининг машина ҳайдаши
- Ажраш ҳуқуқи хотинга ҳам бериладими?
- Аёлларга тааллуқли масалалар
- Аёлларнинг қабристонга бориши
- Аёлларни эркакларга ўхшаб намоз ўқиши
- Сафар қилиш
- Махсус кунларда Қуръон ушлаш, тиловат қилиш ҳақида
- Етимни фарзандликка олса бўладими?
- Аёлларга қўйиладиган тақиқлар
- Депиляция
- Иккинчи турмуш
- Кўз зиносидан эркаклар қандай сақланади?
- Аёл киши телевидениеда журналист бўлиши, кўрсатувлар олиб бориши мумкинми?!
- Сочи узун эркаклар ва сочи калта қизлар